Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ ўзим 2-3 йилдан бери намоз ўқиб, динимиз қайтариқларидан қайтиб, буюрган ишларни қўлимдан келагнича қилиб келаман. Ўзим чет элдаман. Лекин акаларим намоз ўқишмайди, хақларига дуо қилиб тураман. Кеча акам билан гаплашган эдим, улар ёутубеда ҳозирги кунда авж олган Розигриш (ҳар бир киши 75 мингдан пул йиғаркан ва ғолибни тахминий танлар экан) ўйинига пул тикибди ва спарк ютиб олибди. Мен ҳали уйланмаганим сабабли бизнинг оилада рўзғоримиз битта, шунинг учун оилам билан кейинги муносабатларимда қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Акангиз қиморга қўл урибди. Ютуқ ҳалол эмас. Йўлини топиб уни эгаларига қайтариб берсин. Валлоҳу аълам!