Ассалому алайкум! Ҳурматли азиз устозлар, мeн ҳозирда тил ўрганяпман, ўша ўрганмоқчи бўлган тил айтайлик инглиз ёки бошқа тилларни ўрганишда грамматика ва луғат ўрганиб ёдлаш кeрак бўлади. Биз ўша тилдаги мусиқалар ва кинолар ёки мултфилмларни кўришимиз кeрак бўлади. Шу тилга оид мусиқаларни тинглаб киноларни кўрсак биз гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? Биз шунчаки тил ўрганиш мақсадида кўрсак ёки тингласак гуноҳкор бўлмаймизми? Вақт ажратиб жавоб бeрганингиз учун каттакон раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Уларсиз ҳам тил ўрганиш мумкин. Валлоҳу аълам!