Ассалому алайкум! Мени бир ўртоғим бор жуда яхши йигит онда сонда тўй базимларда оз моз ичкилик ичарди лекин бировга зарари тегмаган. Яқинда у тушгин кайфиятда 5 ойдан бери ичмаётганини ва бунга аёлига агар яна ичсам вафот этган онам гўрда тик турсин деб қасам ичганини айтди. Бу қасам ўтадими, буни хукми қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Энди ҳаром нарсани ичмасин, оқибати аламли азоб бўлади. Аввалги ичганларига ҳам тавба қилсин. Аллоҳдан бошқа нарса билан қасам ичилмайди. Мўмин одам гуноҳ ишни тарк қилишига қасам шарт эмас, иймонини кучи етарли бўлади. Валлоҳу аълам!