Ассалому алайкум! Азиз устозлар, илмингизни Аллоҳ зиёда қилсин. Мeни бир дўстим бор у христиан динига эътиқод қилади. Мeн унга Ислом динини қабул қилиши кeраклини айтмоқчи бўлиб юрибман. Айтингчи агар у Ислом динини қабул қилса қандай ажр мукофотлар бор? Жавобингиз учун раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Албатта уни Исломга чақиринг. Фақат уни даъват қилишда жуда ҳам ҳикматни ва гўзал исломий услубни қўлланг, токи у диндан совиб кетмасин. Исломнинг ҳаммаси гўзал, фақат биз уни енгил ва осонлигини кўрсатиб бера олмаганимиздан бошқалар ундан бебаҳра қолади. Ҳадисда:
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَسِّرُوا وَلَا تُعَسِّرُوا، وَبَشِّرُوا وَلَا تُنَفِّرُوا
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар, хушхабар беринглар, бездирманглар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Яна шуни ҳам унутмангки, сиз сабабли бир инсон ҳидоят топса, бу жуда катта ажрга эга бўлишингизга омил бўлади. Имом Бухорий ривоят қилган узун ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “...Аллоҳга қасамки, сен туфайли Аллоҳ бир кишини ҳидоят қилиши сен учун қизил туяларинг бўлганидан яхшидир” деганлар.عَنِ ابْنِ شَمَاسَةَ الْمَهْرِيِّ، قَالَ: حَضَرْنَا عَمْرَو بْنَ الْعَاصِ، وَهُوَ فِي سِيَاقَةِ الْمَوْتِ، {فَبَكَى} طَوِيلًا، وَحَوَّلَ وَجْهَهُ إِلَى الْجِدَارِ، فَجَعَلَ ابْنُهُ يَقُولُ: يَا أَبَتَاهُ أَمَا بَشَّرَكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِكَذَا؟ أَمَا بَشَّرَكَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِكَذَا؟ قَالَ: فَأَقْبَلَ بِوَجْهِهِ، فَقَالَ: إِنَّ أَفْضَلَ مَا نُعِدُّ شَهَادَةُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، إِنِّي قَدْ كُنْتُ عَلَى أَطْبَاقٍ ثَلَاثٍ، لَقَدْ رَأَيْتُنِي وَمَا أَحَدٌ أَشَدَّ بُغْضًا لِرَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنِّي، وَلَا أَحَبَّ إِلَيَّ أَنْ أَكُونَ قَدِ اسْتَمْكَنْتُ مِنْهُ فَقَتَلْتُهُ، فَلَوْ مُتُّ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ لَكُنْتُ مِنْ أَهْلِ النَّارِ، فَلَمَّا جَعَلَ اللهُ الْإِسْلَامَ فِي قَلْبِي أَتَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقُلْتُ: ابْسُطْ يَمِينَكَ فَلْأُبَايِعْكَ، فَبَسَطَ يَمِينَهُ، قَالَ: فَقَبَضْتُ يَدِي، قَالَ: «مَا لَكَ يَا عَمْرُو؟» قَالَ: قُلْتُ: أَرَدْتُ أَنْ أَشْتَرِطَ، قَالَ: «تَشْتَرِطُ بِمَاذَا؟» قُلْتُ: أَنْ يُغْفَرَ لِي، قَالَ: «أَمَا عَلِمْتَ أَنَّ الْإِسْلَامَ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ؟ وَأَنَّ الْهِجْرَةَ تَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهَا؟ وَأَنَّ الْحَجَّ يَهْدِمُ مَا كَانَ قَبْلَهُ؟» وَمَا كَانَ أَحَدٌ أَحَبَّ إِلَيَّ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَلَا أَجَلَّ فِي عَيْنِي مِنْهُ، وَمَا كُنْتُ أُطِيقُ أَنْ أَمْلَأَ عَيْنَيَّ مِنْهُ إِجْلَالًا لَهُ، وَلَوْ سُئِلْتُ أَنْ أَصِفَهُ مَا أَطَقْتُ، لِأَنِّي لَمْ أَكُنْ أَمْلَأُ عَيْنَيَّ مِنْهُ، وَلَوْ مُتُّ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ لَرَجَوْتُ أَنْ أَكُونَ مِنْ أَهْلِ الْجَنَّةِ، ثُمَّ وَلِينَا أَشْيَاءَ مَا أَدْرِي مَا حَالِي فِيهَا، فَإِذَا أَنَا مُتُّ، فَلَا تَصْحَبْنِي نَائِحَةٌ وَلَا نَارٌ، فَإِذَا دَفَنْتُمُونِي فَشُنُّوا عَلَيَّ التُّرَابَ شَنًّا، ثُمَّ أَقِيمُوا حَوْلَ قَبْرِي قَدْرَ مَا تُنْحَرُ جَزُورٌ، وَيُقْسَمُ لَحْمُهَا، حَتَّى أَسْتَأْنِسَ بِكُمْ، وَأَنْظُرَ مَاذَا أُرَاجِعُ بِهِ رُسُلَ رَبِّي
Ибн Шамоса Маҳрийдан ривоят қилинади: «Ўлим тўшагида ётган Амр ибн Оснинг олдига кирдик. У узоқ йиғлади, сўнг юзини деворга буриб олди. Шунда ўғли: «Отажон, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга бундай башорат бермаганларми? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга бундай башорат бермаганларми?» дея бошлади. У унга юзланиб, шундай деди: «(Охиратга) тайёрлайдиган нарсаларимизнинг энг афзали «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик беришдир. Ҳаётимда учта босқич бўлди: Эсимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни мендан кўра қаттиқроқ ёмон кўрадиган одам йўқ эди, имкон топиб, у зотни ўлдирсам, дердим. Ўша ҳолатда ўлганимда дўзах аҳлидан бўлардим. Аллоҳ қалбимга Исломни солгач, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. «Қўлингизни узатинг, сизга байъат берай», дедим. У зот қўлларини узатган эдилар, мен қўлимни тортиб олдим. «Сенга нима бўлди, эй Амр?» дедилар. «Шарт қўймоқчиман», дедим. «Нимани шарт қўясан?» дедилар. «Мағфират қилинишимни», дедим. «Билмасмидинг, Ислом ўзидан олдинги нарсаларни йўқ қилиб юборади, ҳижрат ўзидан олдинги нарсаларни йўқ қилиб юборади, ҳаж ўзидан олдинги нарсаларни йўқ қилиб юборади», дедилар. Шундан сўнг мен учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суюклироқ инсон қолмади. Назаримда у зотдан улуғроқ инсон йўқ эди. У зотга ҳурматим баландлигидан тик қарай олмасдим. Агар мендан у зотни васф қилиб беришни сўрашса, эплай олмасдим, чунки у зотга тик қарамаган эдим. Агар ўша ҳолатда ўлганимда, умид қиламанки, жаннат аҳлидан бўлардим. Сўнгра шундай ишларнинг бошида бўлдикки, улар хусусида ҳолим не кечишини билмайман. Мен ўлсам, орқамдан ҳеч ким йиғламасин ҳам, олов ҳам ёқмасин. Мени дафн қилгач, устимга яхшилаб тупроқ тортинг. Сўнгра бир туяни сўйиб, гўштини тақсимлагунча муддат қабрим атрофида туринг, токи тафтингизни сезиб турай, Роббимнинг элчиларига нима деб жавоб беришимни ўйлаб олай». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Муслим). Валлоҳу аълам!