Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Закот хакида

11:16 / 03.06.2017 | Robiyaxon | 5215

Ассалому алайкум! Бир дўстимни мендан карзи бор. Закот беришимдан хабари бўлгани учун закотингни менга берсанг мен ўша пулни сенга қайтариб қарзимдан узилиб олардим деди. Шу иш шариатга мувофиқ бўладими?
2. Жамғариб қўйилган 40 миллион сўмдан бир қисмини тижоратга, бир кисмини оилавий эхтиёжлар учун сарфлайман. Шундан қай тариқа закот ажратиб бераман? Мисол учун оилавий эхтиёжларга (уй таъмири ва бошкалар) 20 миллион ажратган бўлсам шундан ҳам закот бераманми?
3. Масжидга закот берса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Бу нарса қарздор одамнинг ҳолатига боғлиқ. Агар шариатга мувофиқ иш тутаман деб, ҳою-ҳавасга берилмасдан, тадбир билан иш тутган бўлсаю тақдир тақозоси билан қарздор бўлиб қолган бўлса, ўзи катта ҳовлида туриб, сотиб кичикроқ уйда турса қарздан узиладиган даражада бўлмаса, ёки сотса пул бўладиган нарсалари ҳам бўлмаса, берса бўлади. Акс ҳолда бериш жоиз эмас. Чунки унга закот бериш одамларни хулқини бузилишга, келажакда хоҳлаганча иш тутиб, ҳаммадан закот олиб қарзларини ёпиб юборадиган бўлиб қолади. Ундайларга закот берувчилар ҳам гуноҳларига шерик бўлиб қоладилар. 2). 40 миллионнинг қирқдан бирини закотга чиқарасиз. Сизнинг ҳолингиз йилда бир деҳқончилик қилиб, бола-чақаси бўлиб, қолган фаслларда ўша деҳқончилигини еб тирикчилик қиладиган одамга ўхшамайди. 3). Закотни масжидга ишлатиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat