Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мeн уйда ўзим мавлуд китобини ўқиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бағишлаб, кeйин 3-4та кам таъминланган оилаларга эҳсон қилсам, мавлуд ўқитган қаторига кираманми?
Ва алайкум ассалом! Биз такрор-такрор айтамиз. Мавлуд бирор бир шаръий маросим эмас. Мавлуд мажлисларида “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танитиш вожиб” деган ишга амал қилингани учун ундай мажлисларни ташкил қилинади. Аллоҳнинг китобидан бошқа бирор бир китобни ўқиб қўйишнинг ўзи ибодат эмас. Сиз ўша ўқиган китобингиздаги нарсаларни фарзандларингизга таълим берсангиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни суннатларини ўрганиб унга амал қилсангиз вожиб ишни бажарган бўласиз. Савобини хоҳлаган кшингизга бағишлашингиз мумкин. Валлоҳу аълам!