Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қабр азоби ҳақида (ундаги савол-жавоблар)

00:00 / 23.03.2007 | eski savollar | 5401

Ассалому алайкум Ҳурматли устоз, қуйидаги саволларга илтимос жавоб берсангиз: 1. Қабрда мурдани танаси бевосита азоб ёки роҳат кўрадими ёки тушга ўхшаган ҳолат бўлиб инсонни руҳи амалларига кўра азоб ёки роҳат кўрадими? Худди инсон ёқимсиз туш курганда озор чекиб, ёқимли туш кўрганда роҳатлангани каби? 2. Мункар ва Накир билан банда ўртасида бўладиган муомила инсоннинг руҳий оламида бўладими ёки бевосита қабрни ичидами? Бу вақтда инсонга яна қайта жон киргизиладими? Инсон фаришталарни саволини ўзи биз билган қулоқ воситасида эшитиб, бу саволларга ўз тили билан бизлар бу ҳаётда гаплашгандек жавоб берадими? Маълумки бу савол-жавоб вақтида банда ўтказилиб қўйилади. Бу ҳолат қабр ичида қанақа юз беради? Мункар ва Накир бевосита бандани бошига гурзи билан урадими? Бундан бош шикастланадими ёки бу ҳолат руҳий оламда бўладими? 3. Қабрга қўйилмаган инсонлар, жасади куйдирилиб кул бўлган, йиртқич ҳайвонлар еб кетган, чoкиб денгизда танаси қолиб кетган ва шунга ўхшаш ҳолатларга инсон танаси учраса қабр азоби қандай кечади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! 1. Қабрдаги савол, Ибн Ҳазм ва бошқалар айтганидек, фақат руҳнинг ўзидангина бўлмайди. Ёки бошқалар айтганидек, баданнинг ўзидангина бўлмайди. Чунки, саҳиҳ ҳадислар бу икки гапни ҳам рад қилади. Аҳли сунна ва жамоа иттифоқ қилганларидек, қабр азоби ва неъмати ҳам руҳга, ҳам баданга баробар бўлади.
Хулоса шулки, қабр азоби ва неъмати ҳақида, икки фариштанинг савол қилиши ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан инкор қилиб бўлмайдиган даражада кўплаб хабарлар келган. Бунга иймон келтириш вожибдир. Ким инкор қилса, кофир бўлади. Аммо, ўша азоб ёки неъмат қандоқ бўлиши ҳақида гапирмаймиз. Чунки, бу дунёда унга ўхшаш нарса бўлмагани учун ақл уни тасаввур қила олмайди. Шариатда эса, бу борада ақл кўтарадиган нарса келгани йўқ. Биринчидан: Руҳнинг баданга боғлиқлиги.
Бу-беш турлидир:
1. Руҳнинг инсон баданига, у она қорнида ҳомила бўлган даврда боғланиши.
2. Қориндан ер юзига чиққанидан кейин боғланиши.
3. Уйқу ҳолатида боғланиши. Бу ҳолда руҳ баданга гоҳ боғланиб, гоҳ ажралиб туради.
4. Ўлгандан кейин барзахда боғланиши. Агар руҳ бадандан ажралиб чиқса ҳам, уни бутунлай тарк этмайди. Балки, зарур вақтида қайтиб туради. Ҳадисларда салом берувчи салом берганда, жанозага келганлар кўмиб бўлиб қайтиб кетаётганларида, ковушларидан овоз чиққанда ўлик эшитиши баён қилинган. Шунга ўхшаш ҳолларда руҳни қайтиши хос бўлиб, тирилиш учун эмас бошқа нарсалар учундир. Қиёмат кунидан олдин баданга ҳаёт қайтиб кирмайди. Қабр азобидан мурод барзах азобидир. Ҳар бир ўлган одам, азобга лойиқ бўлса, қабрга кўмилса ҳам, кўмилмаса ҳам, ўз насибасини тортади. Йиртқичлар еб кетса ҳам, куйиб кул бўлиб, ҳавога учиб кетса ҳам, осилса ҳам, ғарқ бўлса ҳам барибир. Қабр аҳлларига етган азоб, уларнинг ҳам руҳу баданларига етади. Ибораларда қабр ва дафнни зикр қилиш эса ғолиб ҳолат эътиборидан бўлган. Бас, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гапларидаги муродни фаҳмлашда ҳаддан ошмаслик ва камчиликка йўл қўймаслик вожибдир. У кишининг каломлари эҳтимолидан узоқ нарсага бурилмаслиги ва ўзлари қасд қилган ҳидоят ва баёндан камситилмаслиги лозим. Кўплаб залолатга кетишлар Аллоҳнинг муродини ва Унинг Расулининг муродини нотўғри фаҳмлаш туфайли ҳосил бўлгандир. Исломда пайдо бўлган ҳар бир бидъат ва залолатнинг асли шудир. Диннинг аслидаги ва фаръидаги ҳар бир хатонинг асли шудир.

Топ рейтинг www.uz Openstat