Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Одам ато яратилиши тўғрисида

00:00 / 02.09.2012 | eski savollar | 5146
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Шу кунларда биз яшаб турган шаҳарга Қосим қори деган кишининг Одам ато яратилиши тўғрисидаги маъруза келиб колди. У кишининг айтишларича, ерда одам яралгунга қадар жинлар қавми (бани жон) истиқомат қилган дейилган ва фисқу фасодлари туфайли улар ер юзидан йўқотилган дейилган, давомида эса Аллоҳ таъло фаришталарини ерга жўнатиб, ердан инсонни яратиш учун тупрок олиб келишга буюрган (тупрок олиб келишда ҳам анча муожаролар бўлиб ўткан). Инсонни яратилиши ҳақида, елкасигача фаришталар яратганлар, бошини эса Аллоҳ таъло яратган, ҳамда руҳнинг инсонга кириши тўғрисида, руҳ киришни хоҳламаган деган тушунчаларберганлар. Гўёки, уни ҳийла билан киргизилган экан. Шундан кейин ўша маърузани олиб келган кишилар бошқа бир одамнинг, яъни Шайх Набил ал-Авазийнинг Пайғамбарлар қиссаси деб аталган фильмини олиб келишди. У ерда ҳам шунга ўхшаш гаплар ва ҳар хил тупроқ олиб келингани, шунинг учун одам ҳар хил эканлиги айтилган. Мен бу гапларнинг кўпи нотўғри деган фикрни билдирдим. Ўз фикримни Анбиёлар қиссасига асосланиб айтдим. Ҳазрат, мени айтганим тўғрими? Агар нотўғри айтган бўлсам, уларнинг фикрини тасдиқловчи бирор бир ҳадис ёки оят борми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Сизнинг айтганингиз тўғри.

Топ рейтинг www.uz Openstat