Ассалому алайкум, муҳтарам Шайх ҳазратлари. Агар мақбул топсангиз, сизга Ислом дини ва интеллектуал мулк ҳуқуқи муносабатларига доир бир саволим бор эди. Ҳаммамизга маълумки, 20 ва 21 асрда жуда катта кашфиётлар қилинди.Шулар қатори генетик тест(ГЭНТЭТИЪ тестинг, бир ҳайвон ёки ўсимлик ҳужайрасини бошқа ҳайвон ёки ўсимликда синаб кўриш) ёки клонлаштириш (Ълонинг, бир ҳайвон ёки ўсимлик ҳужайрасидан табиий ёки сунъий равишда бошқа шундай ҳайвон ёки ўсимликни этишитирш) каби кашфиётлар қилишга ҳаракат бошланди.Масалан, АҚСҲнинг Гарвард Коллежи унинг устида ишлар юритди ва ўз ишининг натижаси сифатида патент олишга турли мамлакатларда ҳаракат қилди.Масалан, Канадада.Аммо, кўпчилик ҳолатда давлатлар бунга рухсат берганлари йўқ.Канада Олий суди ҳам Гарвард Коллежи кашфиётининг патентланишини рад этган.Аммо, олимлар орасида бундай кашфиётлар ва илмий изланишлар инсон ҳаёти учун жуда фойдали натижалар туғдириши ҳақида фикрлар мавжуд. Биз бу мавзуни университетда чэт эллик профессорим билан бирга ўргандик ва у "ислом дини бу ҳақда нима дейди, Ислом дини ҳайвон , ўсимлик ва инсонларда ўтказиладиган бундай тест ва лабаратория изланишларига қандай қарайди ва ушбу соҳада қилинган кашфиётнинг ҳимоясига оид қандай сизларда қандай қарашлар мавжуд? Бу биз учун жуда қизиқ." дея сўраб қолди ва мен бу ҳақда илмий изланиб кўришга ҳаракат қилишимни айтдим. Муҳтарам Шайз хазратлари, Ислом олами бу ҳақда қандай йўл тутади? Бу ҳақда ислом олимлари томонидан қилинган ижмо ёки фатwолар мавжудми?(Мен муаллифлик ҳуқуқига доир ислом фиқҳи академияси фатwосининг сиз томонидан қилинган ўзбекча таржимасини ўқиганман.Аммо, ҳозирги масала бўйича бошқа билимим йўқ.) Агар мавжуд болса, уларнинг инглиз тилидаги вариантларини қандай қўлга киритсам бўлади.(Мен арабча билмайман)Чунки, ҳабарингиз бор илмий ишда ишончли манбалар кўрсатилиши талаб этилади. Саволим жуда чўзилди.Сизнинг ва котибларингизнинг қимматли вақтни олганимдан узр сўрайман.Аллоҳ Уммати Муҳаммад(С.А.В) устидан сиз каби ҳақ сўзни айтадиган олимларни олиб бизни жоҳилиятга юз туттирмасин.Бизни ҳам Аллоҳнинг олимлари қадрига этадиган ва уларга қараб интиладиган бандаларидан қилсин.* Саволдаги хатоликлар каминаники, тўғрилик Аллоҳникидир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ислом фиқҳи академияларининг инглиз тилидаги сайтлари бор. Изалб топсангиз бўлади. Бунга рухсат берилмаган.