Ассалому алайкум! Исмим Санжар ёшим 24да ва ман системный администратор ловозимида фаолият юритаман. Мани қиладигон ишим корхонадаги компютерларни ишчи холатини сақлаш ва тамир талабдагиларни тамирлаш. Буни амалга ошишида биз ИТ(айтишниклар) лицензияси «пиратский» бўлган Мicrosoft office ва Windows ва албатта калитлари «пиратский» бўлган 1 ойлик NOD32 антивирусларини ишлатамиз. Мicrosoft office ва Windows ларни лицензиясини сотиб олиш қимматга тушади ва шундоққина олдимизда текини турганда лицензияга кам инсонлар қарайди. Антивирусни бўлса баъзи фирмалар олишади, шундай бўлса хам жуда кўпчилик шундай ишлатади. Бу қилвотган ишимиз жоизми?
Ва алайкум ассалом! Муаллифлик ҳуқуқига риоя қилинг. Лекин бир нарсани ўзингиз сотиб олсангиз уни кўпайтириб тижорат мақсадида сотмасангиз бўлди. Кимгадир ҳадя қилишингиз ёки ўзингиз учун ундан нусха кўчиришингиз жоиз. Муаллифлар ўта даражада чегаралашлари шариатга мувофиқ эмас. Валлоҳу аълам!
Муҳаммад Тақий Усмоний “Фиқҳул буюуъ” китоби.