Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 1-марта савол беришим. Ҳар куни “Зикр Аҳлидан сўранг” чатида турли савол ва жовобларни ўқийман. Кўп билмаган нарсалани ўзим учун ўрганиб бораман. Савол-жавобларни ҳар хил жойларда, йўлда, уйда, иш пайтимда ўқийман. Шунинг учун таҳорат бўлмаган пайтларда ҳам ўқиса бўладими?
Ва алайкум ассалом! Афзал бўлмасада жоиз. Илмнинг юқиши мусулмон кишининг илмга бўлган муҳаббати ва ихлосига яраша бўлади. Шунинг учун таҳоратли ҳолда илм олиш тавсия қилинади. Валлоҳу аълам!