Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бу хайрли ишларингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Намознинг охирги ракатида «Роббанъа…» дуосини ўкигандан сўнг икки тарафга салом бермай кўлни дуога кўтарай деганда салом бериши кераклиги ёдига тушиб қолса ва салом бериб намозни тугатса, ўқиган намози тўғри бўладими?
Ва алайкум ассалом! Тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!