Ассалому алайкум! Азиз устозлар, ҳомиладор аёл туғиш вақти ўтиб қолса яъни 9 ой 9 кундан ўтиб 10 ойлик бўлиб қолса, лекин туғмаса, шунда аёлларни кўприк остидан ўтказиш ирими бор. Шу ишлари ширкни кичик бир тури эмасми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Ва алайкум ассалом! Бундай қилиш гуноҳ. Болани кечикишига келсак Ибн ал-Қоййим раҳматуллоҳи алайҳ “Туҳфатул мавдуд биаҳкаамил мавлууд” китобида онанинг қорнидаги боланинг туғилиши беш йилгача кечикиши ҳам мумкинлигини айтганлар ва далиларини ҳам келтирганлар. Бундан тушкунликка тушмаслик керак. Валлоҳу аълам!