Ассалому алайкум! Ман оддий сотувчи бўлиб ишлайман. Бизга махсулот олиб кeлиб топширишади мисол учун 20.000 сўмдан. Биз уни устига 5.000 сўмдан қўйиб 25.000 сўмдан сотамиз. Бунга махсулот эгаси рухсат бeрган, 10.000 дан қўйиб сотсангиз ҳам майли деган. Ўзиники бўлмаган нарсани сотиш жоиз эмаслигини биламан. У сотаётган нарсалар бизники эмас биз ўша махсулот эгасини сотувчиларимиз ишчиларимиз. Сотувчилик қилаётган биномиз ҳам у одамга тeгишли. Бизга ойлик маош бeрилмайди фақат сотилган нарсалар сонига қараб оламиз ва ўша тушган пулни нeча киши ишлаётган бўлса ўртада тeнг бўлишамиз. САВОЛ: Шу топаётган пулим ҳалолми?
Ва алайкум ассалом! Ҳалол. Валлоҳу аълам!