Ассалому алейкум устоз. Мусулмон одам ба'зи бир тақиқланган илмлар (уларни шундай атадим) масалан гипноз, хиромантия(қо'л шакли ва чизиқларини о'рганиб, киши хақида фикр берувчи) физиогномика(юз белгиларига қараб киши характерини тахмин қилувчи) илмларни фақат ва фақат яхшилик учун о'рганиши жоизми? Мисол учун: душманга асир тушган аскар, қутулиш учун гипнозни қо'ллаши, хиромантияда ва физиологияда фарзандни ва бошқа яхши танимаган инсонларини характерини о'рганиб, унга нисбатан қилинадиган муомилани олдиндан режалаштириб олиши(албатта касалликни даволаш ва башоратга ишонмаган холда, Барча тақдир ходисалари Лавҳул-махфузда ёзилганлигига имон келтирамиз) мумкинми. Ҳатто бир хил мучал йили ва бир буржда туг'илганларни хам характерида о'хшашлик ко'п бо'ларкан. Шуларни о'рганиб, яхшиликка қо'ллаш мумкинми? Бу қийин иш. Негаки шайтони лаин бунда одамни куфрга буриши жуда осон. Аммо Қур'он ва диний илмларни о'рганган холда юқорида айтганимдек "илм"ларни о'рганиб, яхши ишлар у-н фойдаланиш мумкинми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Уламолар сеҳрни қайтариш учун унинг илмини ўрганса бўлади, деганлар. Бу ҳам шунга ўхшаш бўлса, бўлади.