Ассалому алайкум! Маст ҳолатда ўлган одамни номига дуо қилишдан динимиз қайтаради дeб эшитдим. Шу ростми?
Ва алайкум ассалом! Маст қилувчи ичимликларни ичиш ҳаром амал. Лекин бу ишни қилган одам ислом динидан чиқди деб ҳукм қилинмайди. Вафот топса эъзозли кишилар бўлмасада, мусулмон кишилар жанозасини ўқишлари фарз ҳисобланади. Мўминнинг ҳаққига дуо қилиш мумкин. Валлоҳу аълам!