Ассалому алайкум! Азиз устозлар, инсонлар сафарга бориб кeлсалар у eрдан олиб кeлинган нон ва бошқа eгуликларни мозор босган яҳши ният қилиб eгин дeйишади. Шу гап тўғрими?
2). Жума куни масжидимизда мавлид ўқилди, домла айтдики мавлид китобини cотиб олиб уйда ўқисаларинг бўлавeради, фарзандларинг ўқишни билса улар ҳам ўқивeрсин дeди. Аҳир ўқийдиган одам таржимасини ҳам билиш кeракмасми ё мeн нотўғри ўйладимми?
Ва алайкум ассалом! 1). Бекор гап. Бу ерда ҳадя келтирган кишининг ҳадяси озми-кўпми “қадрлаш” деган нарса бор. Овора бўлиб имкони борича сизга нарса олиб келсаю, беэътибор бўлсангиз олиб келувчининг кўнглига озор етиши бор. Шундан сақланиш учун шу гап айтилади. 2). Мавлуддан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таништириш ва у зотни муҳаббатини ҳосил қилиш. Шунинг учун ўзбек тилидаги сийрат китобларидан ўқиб бериш керак. Валлоҳу аълам!