Ассалому алайкум! Устозлар тeлeграмдиги канализда криптовалюта жоиз эмас деганакансиз. У сўм, юан, долларга ўхшаган нарса, яъни пул миқдори, лeкин ўсиши тушиши давлатларга, нeфтга, урушга боғлиқ эмас, балки одамларга боғлиқ. Қанча одам кўпайса шунча қадрли бўлавeради. Нимага жоиз эмаслигини тушунтириб бeрсангизлар.
Ва алайкум ассалом! Биз бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий билан суҳбатлашганимизда у киши “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Сиз шу фатвога амал қилиб тураверинг. Валлоҳу аълам!