Ассалому алайкум! Тилимиз билан айтадиган хар битта сўзимиз бириктирилган фаришталар томонидан номаи амолимизга ёзиб борилишини билдик. Саволим шундан иборатки нақшбандия тариқатида зикрлар хуфёна қилинади. Яъни қалб билан бўлади. Фаришталар қалб билан қилинадиган зикрларни қандай қилиб билади ва ёзади?
Ва алайкум ассалом! Улар ёзишга масъуллар. Жаҳрий бўлса ҳам махфий бўлса ҳам ёзадилар. Қандай ёзишларини Аллоҳ таоло билади. Баъзи машойихлар “Банда махфий зикр қилганда хушбўйлик таралади. Шундан билиб оладилар” деб айтишади. Валлоҳу аълам!