Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, аёл кишига от миниш ҳаромми? Эркак кишига бу суннатми? олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Ҳаром эмас. Бир нарсага ҳаром деб ҳукм қилиш учун қатъий далиллар бўлиши керак. Баъзилар: “Эгарга минган фаржларга лаънат бўлсин” деган маънода ҳадисни аёллар уловга минмаслигига далил қиладилар. Муҳаддис уламоларимиз бу маънодаги ҳадисни тўқима деганлар. “Мавзуот” Мулла Алий Қорий. Эркак кишига суннат. Валлоҳу аълам!