Ассалому алайкум! Мен давлат ишхонасида ишлайман. Бизда намоз ўқишга шароит бор, рухсат хам. Иш вақтида тахорат олишга, намоз ўқишга тўғри келади. Бундан ташқари чарчаб бир 5-10мин дам хам оламан. Иш шартномасида иш вақти соат 9-дан 6-гача. Мен хусусий компания ишлаганман бунақа масалани корхона рахбари билан гаплашамиз. Хусусий фирмада кўпроқ ишни қилиб берсанг бўлди деган холат. Келиб кетиш вақти бор лекин иш берувчи ишга қараб ойлик маош чиқаради. Давлат корхонасида бунақа масалани нима қилиш керак? Менга соатига иш хақи беришса қийин, чунки табиий холат чарчайсиз, хожатга чиқасиз, тахорат олишда қолиб кетишингиз мумкин, бундан ташқари иш вақтида менга масул бошлиқ топшириқни кейинроқ бераман дейди. Табиий ўша холатда мен иш хонадаман, лекин ишламаётган бўламан. Шунака вазиятда топаётган пулимга шубха аралашадими?
– Ва алайкум ассалом! Қўшимча вақтларини белгилаб қўйсангиз ортиқча ишлаган кунингиз бир-бирига тўғри келиб кетаверади. Валлоҳу аълам!