Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онамни қабристонга боришлари

19:02 / 26.12.2017 | Sherali | 4990

Ассалому алейкум! Мани отам яқинда оламдан ўтдилар. Онам қабристонга кўп боряптилар, бориб дод солиб йиғламайдилар, фақат Қуръон ўқиб қайтадилар, лекин таниш отин ойилар бундан қайтаришяпти. Айтишларича хотини келса майитни гурзи билан уришаркан, азоблашаркан, аёллар ахли қабрларга ялонғоч кўринармуш. Шу гаплар ростми? Ёки бу гаплар одамларнинг ўзи ўйлаб топган гапими? Саволим такрорий бўса узр. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аёл киши шаръий либос билан қабристонга зиёратга бориши жоиз. Йиғлаши ва Аллоҳ рози бўлмайдиган гапларни айтиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat