Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бу ҳолатда талоқ борми?

20:32 / 30.12.2017 | Taxirjon | 8929

Ассалому алайкум! Узтозлар, сизларни безовта қилганим учун узур. Саволим шундай, бир куни телевизор кўриб ўтириб аёлим билан айтишиб қолдик, шунда аёлим кетаман деб қолди мен болаларингни ташлаб қаёққа кетасан дедим у кетаман деди шунда мен кетсанг кет 4 тарафинг қибла деб айтдим. Орадан вақт ўтиб имом домладан маслахат сўрадим у киши талоқ бор деди, мен бошқа масжидга бориб сўрадим у ердаги домла ўша гап айтилган вақтдаги ниятга боғлиқ, талоқ ниятида айтган бўлсангиз талоқ бор, талоқ нияти йўқ шунчаки айтган бўлсангиз талоқ йўқ деб айтди. Аллоҳ гувох ўша  сўз айтилган вақт ниятим қандай экани эсимда йўқ, бу воқеадан анча олдин аёлим  жонимга тегди ажрашаман деган хаёлим бор эди. лекин ўша вақт ниятимни билмайман. Хуллас мен ниятим талоқ йўқ эди деб ўзимни ишонтириб хозиргача яшаб юрибман, лекин шу воқеадан кейин оилавий ахволим ўзгарди уйдан секин барака кета бошлади, турмушим яни пул топишим қийинлашди, иймоним суслашди охири шу даражага келди мен ризқ топиш йўлида 5 вақт намозимни ташлаб қўйябман, бундан виждоним қийналмаябди, олдин 1 вақт намозни қолдирсам виждоним қийналиб истиғфор айтардим, энди у нарса йўқ. Аллоҳга қасам мен ҳозир қайтиш ниятида юрибман, қайтаман ҳам Аллоҳ насиб этса. Мен бу воқеаларни ҳаммасини ўша 4 тарафинг қибла деган сўзга боғлаябман. Шунда талоқ тушган мен эса никохсиз шунча йил яшаб юрибманми деган хаёл мени эзиб юборди. Савол: Ўшанда талоқ тушганми?
2).  Яна никоҳ ўқитсам бўладими?
3). Аёлим билан бизни 1 талоқ ҳаққимиз қолган эди, яъни ёшлик қилиб турмушимизни бошида 2 мартаба талоқ қўйган эдим.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Талоқни ният қилинган бўлса, талоқ тушади. Ўзингиз 3-саволингизда айтганингиздек орага уч талоқ тушибди. Бу билан қайта бирга яшай олмайсизлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat