Ассалому алайкум! Узтозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин! Рамазон кечаларида қори акаларимиз Қуръон хатм қилиб беришади. Саволим шуки нега сажда ояти ўқилганда таровех номозида сажда қилинмайди?
Ва алайкум ассалом! Улар рукуъ қилишдан аввал тиловат саждасини ҳам ният қилади. Тиловат саждаси намозда рукуъ қилиш билан ҳам адо бўлади. Валлоҳу аълам!