Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Соҳта табибга раддия

18:11 / 08.01.2018 | Alisher | 9917

Ассалому алайкум! Домла Хасан муолажаларига ман қизларим, набираларим билан бир ойдан ортиқ қатнаб юрубмиз. Алҳамдулиллаҳ шукур, шифо топяпмиз. Бир нeча оғир бeморлар, ногиронлар шифо топиб кeтаётганига гувоҳ бўлиб турубман.
Домла Хасан шанига    http://savollar.islom.uz/savol/141000 шу мақолада билдирилган айбловлар, мани фикримча, холатни тўлиқ ўрганиб чиқмасдан асоссиз билдирилган. Маъмурият нуфузи ўта юқори ва шунга яраша масулият ҳам ўта юқори-ку. Ёмон гумон ва тухмат Хукмини эслайлик. Кўрганни эшитган eнгибдими? Ишончли манбалар шифо топиб кeтганлар букeтини кўришмабдими? Ман Домла Хасан қўлларидаги хислатни Исо Масиҳ(а.с) қўлларига нисбат бeраман.  Аллоҳ ўзи истаганига фазилат бeради.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз қатнаб юраверинг, бизни сизга эътирозимиз йўқ. Аммо сиз айтган табибни фаолияти қандай эканлигини жуда яхши биламиз. Сизнинг фикрингизча “тўлиқ ўрганмасдан” деган гапни ёзибсиз, бу сизнинг фикрингиз. Биз ҳар бир ёзган нарсамизга Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беришни ўйлаб ёзамиз. Аввалида биз у кишини танимаслигимизни айтган эдик. Кейин у кишини ўзини гапираётган гапларини ўрганиб чиқдик, сўнг шариат ҳукмини айтдик. Ҳар бир нарса хоҳ у касб бўладими, даволаниш бўладими жоиз ва ножоиз деган икки жиҳати бўлади. Аллоҳ таоло буни имтиҳон қилиш учун шундай қилган. Афсуски инсонлар ҳозирги кунда касб корда ҳам, тижоратда ҳам ва даволанишда ҳам жоизини қўйиб ножоизини танлайдилар.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الرُّقَى وَالتَّمَائِمَ وَالتِّوَلَةَ شِرْكٌ، فَقَالَتْ امْرَأَتُهُ زَيْنَبُ: كَيْفَ هَذَا وَاللهِ لَقَدْ كَانَتْ عَيْنِي تَقْذِفُ، فَكُنْتُ أَخْتَلِفُ إِلَى فُلَانٍ الْيَهُودِيِّ فَيَرْقِيهَا فَتَسْكُنُ، قَالَ: ذَلِكَ عَمَلُ الشَّيْطَانِ كَانَ يَنْخُسُهَا بِيَدِهِ، فَإِذَا رَقَاهَا كَفَّ عَنْهَا، إِنَّمَا كَانَ يَكْفِيكِ أَنْ تَقُولِي مَا كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: أَذْهِبِ الْبَأْسَ رَبَّ النَّاسِ، اشْفِ أَنْتَ الشَّافِي لَا شِفَاءَ إِلَّا شِفَاؤُكَ شِفَاءً لَا يُغَادِرُ سَقَمًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, дам солиш, тумор ва иссиқ-совуқ ширкдир», деди. Шунда унинг хотини Зайнаб: «Бу қандай гап? Ахир менинг кўзимдан ёш оқар эди. Фалончи яҳудийнинг олдига борсам, дам солиб қўйса, тўхтаб қолар эди», деди. «Ўша шайтоннинг иши. У қўли билан у(кўз)ни чуқалар эди. Дам солганда тўхтар эди. Сенга эса Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган нарсани айтиш кифоя қилар эди: «Аллоҳумма азҳибил баъса. Роббан-нааси, Ишфи. Анташ-шафий. Лаа шифаъа иллаа шифаука. Шифаан лаа юғодиру сақман», деди». Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилганлар.  («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Гоҳида ношаръий ишлар ҳам шифога сабаб бўлади. Бу ерда мусулмон киши “асосийси шифо эмас шариатга мавофиқ тўғри йўлдан шифо топиш керак” деган фикрни олдинга қўйиш керак. Бир вақтлар Каспировский, Чумак кабилар ҳақида ҳам Ийсонинг қўлидаги хислатлар бор деб айтишган эди. Охири қип-қизил фирибгар бўлиб чиқишди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat