Ассалому алайкум! Бир мулло бор махалламизда. Фарзанд кўрмаётган эр хотинлар бориб ўқиттирсалар тезда фарзанд кўришар экан. Мулло қўй, товуқ, чилла ва бошқаларни буюрар экан. Шу муллога борсак шариатимизга зид иш қилмаймизми?
– Ва алайкум ассалом! Дам солишни шариат кўрсатмасига мувофиқ қиладиган кишига солдириш керак. Сиз айтган одам шаръий руқия қилмас экан. Валлоҳу аълам!