- Ва алайкум ассалом! Бу каби ишларда ўзини бошқаларга ўхшатиш бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: لَعَنَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الرَّجُلَ يَلْبَسُ لِبْسَةَ الْمَرْأَةِ، وَالْمَرْأَةَ تَلْبَسُ لِبْسَةَ الرَّجُلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга ўхшаб либос кийган эркакни ва эркакларга ўхшаб либос кийган аёлни лаънатладилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.
Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда:
«Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Одамлар бу ҳадисни назар-писанд қилишмайди. Унинг остида улкан азоб ётганини билишмайди. Ўша қилган ишини арзимас деб билади, лекин айни ўша ишлар унинг охиратда кимлар билан бирга бўлишини ҳал қилиб қўяди. Ҳукамоларнинг “Қандай ҳаёт кечирсангиз шундай вафот топасиз” деган гаплари бор. Валлоҳу аълам!