Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қуръон ҳақида ва бошқа саволларим

21:08 / 16.01.2018 | Мухаммад Абдумавло | 4736

Ассалому алайкум! Устозлар, “Эй Мухаммад айтинг билган билан билмаган баробарми” маъносидаги оят қайси сура ва нечанчи оятда?
2) Ўлган инсоннинг ота-онасига меърос қоладими?
3) Аллоҳ ширкни кечирмайди деб ўқиганмиз. Мендан хозирда “билмай ширк амалларини қилиб қўйганлар тавба қилса хам кечирмайдими” деб сўрамоқда.  Мен “уларга агар ширк келтириб дунёдан тавба қилмай ўтишган бўлса кечирмайди” дедим. Тўғри айтдимми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Зумар сураси 9-оят. 2). Албатта қолади. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади:

يُوصِيكُمُ اللّهُ فِي أَوْلاَدِكُمْ لِلذَّكَرِ مِثْلُ حَظِّ الأُنثَيَيْنِ فَإِن كُنَّ نِسَاء فَوْقَ اثْنَتَيْنِ فَلَهُنَّ ثُلُثَا مَا تَرَكَ وَإِن كَانَتْ وَاحِدَةً فَلَهَا النِّصْفُ وَلأَبَوَيْهِ لِكُلِّ وَاحِدٍ مِّنْهُمَا السُّدُسُ مِمَّا تَرَكَ إِن كَانَ لَهُ وَلَدٌ فَإِن لَّمْ يَكُن لَّهُ وَلَدٌ وَوَرِثَهُ أَبَوَاهُ فَلأُمِّهِ الثُّلُثُ فَإِن كَانَ لَهُ إِخْوَةٌ فَلأُمِّهِ السُّدُسُ مِن بَعْدِ وَصِيَّةٍ يُوصِي بِهَا أَوْ دَيْنٍ آبَآؤُكُمْ وَأَبناؤُكُمْ لاَ تَدْرُونَ أَيُّهُمْ أَقْرَبُ لَكُمْ نَفْعاً فَرِيضَةً مِّنَ اللّهِ إِنَّ اللّهَ كَانَ عَلِيما حَكِيمًا۝

11. Аллоҳ сизга фарзандларингиз ҳақида тавсия қиладир: бир ўғилга икки қиз улушичадир. Агар аёллар иккитадан кўп бўлсалар, уларга у (марҳум) қолдирган нарсанинг учдан иккиси. Агар битта аёл бўлса, унга ярми. Агар фарзанди бўлса, у қолдирган нарсадан ота-онасининг ҳар бирига олтидан бир. Агар фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир. Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. У қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг. Ота-оналарингиз ва фарзандларингиздан қайси бирлари сизга манфаатлироқ эканини билмайсизлар. (Бу) Аллоҳ томонидан фарз қилингандир. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта ҳикматлидир. «Агар фарзанди бўлмай, унга ота-онаси меросхўр бўлса, онасига учдан бир». Учдан иккиси отасига. Бу ҳол ота-онадан ўзга меросхўр йўқ, яъни ўлганнинг ортидан фарзанд ҳам, эр ҳам ёки хотин ҳам қолмаган ҳолдир. «Агар ака-укалари бўлса, онасига олтидан бир. «У қилган васият ёки қарз(адо этилгани)дан сўнг». ("Тафсири Ҳилол" китобидан). 3). Тўғри айтибсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat