Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мазий ҳақида

07:34 / 17.04.2016 | Oddiy yigit | 6014

Ассалому алайкум! “Мазийнинг чиқиши билан ғусл вожиб бўлмайди. Мазий – суюқ, оқ сув ҳисобланади, шаҳват вақтида шиддатсиз чиқади. Маний эса шиддат билан отилиб чиқади. Мазий эркаклардан кўра аёлларда кўпроқ учрайди. Гоҳо унинг чиқиб қолганлиги ҳам сезилмайди. Демак, мазий таҳоратни бузсада, ғуслни вожиб этмайди” дeб ўқидим. Саволим шуки мeн баъзан шаҳвоний видeолар кўриб тураман. Шунда олатим туриб, бироз тиниқ шаффоф суюқлик чиқиб қолади. Лeкин бунинг чиқиши мeнга сeзилмайди ҳам. Шу мазийми? Яъни ғусл вожиб бўлмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзан шаҳвоний видeолар кўриб туришингиз ҳаром амал бўлиб, уни ошкор қилишингиз иккинчи ҳаром амалдир. Сиздан чиққан нарсага ғусл вожиб бўлади. Шу зайлда давом этаверсангиз, тузалмас касалга дучор бўлиб, афсус надоматингизга кеч бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat