Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қандай йўл тутай ?

19:14 / 17.01.2018 | Abdullah | 4262

Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, бундан бир неча йиллар муқаддам отам ўрикзор ширкатида ишларди. У ердан принтер билан компютер столи олиб келган эдилар. Ўша йиллари харом нима халол нима билмасдим. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳим хидоят берди. Энди мен ўша олиб келинган нарсаларни нима қилай устоз? Олиб бориб бераман десам ширкат давлат хисобига ўтиб кетган. Отамга олиб бориб берайлик десам хўжайинлар йўқ, улар ишдан кетган деб бермадилар. Уйда турибди, ишлатмаяпман. Уни сотиб пулини савоб умидида эмас ўша инсонларни номидан бериб юборайми  ёки ишлатиб юраверайми?
2). Қиз болага қандай исм қўйса бўлади Омина ёки София?
3). Яқинда Аллоҳ насб қилса фарзандли бўламан. Ақиқани қилишка шароитим бор лекин бўйнимда азгина қарзим хам бор эди. Фақат биттасига қурбим етади хозирча. Қарз берган одамлар қистамаяпти топканингда берасан деб айтишган. Лекин қарз билан юриш қийин бўлмоқда. Олдин қарзимни тўлаб ақиқа қилайми ёки қарзимни бериб пул йиғиб кейин ақиқа қилган афзалми? Илтимос устоз маслахат беринг. Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). У кимнинг ҳаққи бўлса ўшанга олиб бориб беринг. 2). Жоиз . 3). Қарзни беринг, кейин ақийқа қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat