Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Топиб олинган пул ҳукми

05:19 / 03.06.2013 | Nuriddin Mamatov | 3770

Устоз топиб олинган пул ҳукми қандай бўлади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Йўқолган нарса ҳақида уни топиб олинган жойда ва одамлар жамланадиган ерда, энди эгаси сўраб келмаса керак дейдиган ва бузулиб қоладиган муддатигача эълон қилинади – да, сўнгра садақа қилиб юборилади. Агар эгаси келиб қолса, хоҳласа садақани тасдиқлайди, хоҳласа топиб олганга тўлатиб олади.
Топиб олинган нарса, таом, мева ва шунга ўхшаш нарсалар бўлса, айниб қолишига қараб эгасини кутилади. Топиб олинган нарса, айнимайдиган нарса бўлса, эгасини кутиш ҳақида фуқаҳоларимиз икки хил ижтиҳод қилганлар. . . . Имом Абу Ҳанифа кутиш муддати йўқолган нарсанинг миқдорига қараб турлича бўлади, деганлар.  Бир дирҳамни бир кун. Уч дирҳамдан бир дирҳамгачани бир ҳафта. Ўн дирҳамдан уч дирҳамгачани бир ой. Ўндан кўп бўлса, бир йил эгасини кутади. (Бир дирҳам ўртача 3 грамм атрофидаги кумуш миқдорига тенг). Манба

Топ рейтинг www.uz Openstat