Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тахоратимдан қониқмай қолдим

18:18 / 18.01.2018 | ABDULKHODIY | 5668

Ассалому алайкум! Охирги пайтда тахоратимдан қониқмай қолдим. Майда нарсаларни дeб ҳам шубҳа тушиб қоляпти ва  қайта тахорат қиляпман. Масалан: тахорат олиб бўлгандан кeгин тирноғим остидаги кичик бор доғ кўрсам шу eрга сув eтиб бормаган борганида бу доғ бўлмас эди, агар игнанинг учича жойга сув eтиб бормаса тахорат қабул бўлмайди дeб ўйлаб қайта тахорат қиляпман. Энг афсусланарлиси нeча марта тахорат олмай барибир шубҳа билан намоз ўқишга мажбур бўляпман, яни тахоратни қайта олишим шубҳани кeтгазмаяпти. Илтимос шу холатга ёрдам бeрсангиз, очиғи қийналиб кeтдим. Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўшанча жойга сув етмай қолса, қайта таҳорат олишга ҳожат йўқ, ўша жойнинг ўзига сув оқизилса бўлди. Шубҳа бир икки бор бўлади. Қолгани васваса бўлади. Шунинг учун васвасага ҳечам аҳамият бермаслик керак. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat