Ассалому алайкум! 1). Хурматли устозлар, қизларим каттаси 10 ёшдан ошди кичиги 9 ёшга киряпди. Уларни намоз ўқишга ўргатдик. Энам хадеб тахорат қилмасин таяммум қилиб ўқийверсин дейди, мен сув бор жойда тахорат қилиш кераклигини биламан фақат қаттиқ туриб олсам малолланиб қолишмасин дейман. Ҳозир индамаяпман биз кишлокда яшаймиз, нима килай?
2). Аёлимни жағ сохасини бир кисми ўсмага ўхшаш касаллик сабабли жаррохлик йўли билан қирқиб ташлангани учун оғзи очилмай қолган эди. Хозирда совуқда, кўп тахорат қилса операция бўлган жойлари оғриб қолади. Шунинг учун у хам кўп холатда таяммум қилади. Булаверадими.
3). Уйдаги охланган деворга қўлларини уриб таяммум қилса бўладими? Деворни таркиби тупроқ ёки қум устидан охак. Жавобни телеграм сахифага хам жойласангиз илтимос.
Ва алайкум ассалом! 1). Балоғатга етмаган бўлса қаттиқ турманг. 2). Ўша аъзодан бошқа жойларни ювиб, ўша жойга масҳ тортсин. 3). Бемалол бўлгани учун хом ғиштга таяммум қилган афзал. Валлоҳу аълам!