Ассалому алайкум! Мен институтда ўқийман. Хозир сессиялар вақти бўлиб, талабалар ўта олмаётган фанлари учун домлаларга пул йиғиб беришади. Мен уларга бу пораку, пора бериш гунох десам бошқа иложинг бўлмагандан кейин берасанда дейишяпти. Шу вазиятда қандай йўл тутай? Жавобингиз учун раҳмат!
Ва алайкум ассалом! Пора бериш ҳаромдир, ҳатто сизларнинг ҳолатингизда ҳам. Пора олувчини устидан шикоят қилинг. Валлоҳу аълам!