Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кока-кола ва маргарин ҳалолми?

00:00 / 19.01.2007 | eski savollar | 5277

Ҳурматли Шайх ҳазратлари! Сизга саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим. Аввалдан жавоблар учун раҳмат!
1.«Ҳалол.уз» бу қандай сайт? Бу сайт ҳам сизга тегишлими? Бу сайтдаги гапларга ва фатволарга ишониб амал қилсак бўладими?
2.Кока-кола ичимлиги ҳаромми?
3.Маргарин (яййла, она, рама ва ҳокозо...) ҳаромми?
4.Намоз ўқиётганда уй эшигидан бир киши чақирса ва ўқиб бўлгунча кетиб қоладиган бўлса намозни бузса бўладими? Агар телефон бўлсачи? Аллоҳ умрингизга умр хайрли ишларингизга ривож ва сабр берсин! (омин)


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

1. Бу сайт бизга қарашли эмас.
2. Бу ичимлик ҳақида гап кўп. Аммо унинг ҳаромлигига менда илм ва далил йўқ.
3. Маргаринларнинг таркибига қаралади. Ичида ҳаром нарса бўлмаса, ҳалол бўлади.
4. Бундай пайтларда намозни бузиб бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat