Ассалому алайкум! Дўстим жума куни жума намозининг фақат иқоматига етиб келди. Унинг намози қабул бўлдими? Мен имом хутба айтишни бошлаганида фаришталар сахифаларни ёпиб хутбани тинглашадилар деб эшитганман.
2). Бизни хар хил зиёфатларга чақиришади(ош, тўй маросимлари ва ҳоказо). Бизда эса уларнинг овқатларига нисбатан шубха пайдо бўлади. Мехмон қилишвотганлиги учун йўқ дегимиз ва уларни хафа қилгимиз келмайди. Аммо шубха хам бизни қийнайди. Шундай вазиятларда нима қилишимиз керак?
3). Ишора билан ўқиладиган намоз хақида батафсил малумот берсангизлар.
4). Дўзахда абадий қолувчи мусулмон бўладими?
5). Бу савол 4-савол билан боғлиқ. Шундай инсонлар борки улар “Қалбда иймон бўлса бўлди ҳамда “Худога ишонсам шуниси ҳам етади” деб айтадиганлар бор. Яъни улар “Намоз ўқиш шарт эмас” дейдилар. Хамда шундай одамлар борки, улар қачондир шаходат калимасини келтирган, қачондир битта-иккита намоз ўқиган бўладилар ёки озгина яхшилик қилишган бўладилар. Ва улар шу билан кифояланиб Аллоҳнинг фарзларини ташлаб қўйишади ва дунёга берилиб кетишади. Уларга “Намозингни ўқи” дейилса улар рад этадилар, Жаханнамдаги азоб билан огоҳлантирилса “Нима қилибди, барибир мен қачондир бўлса хам жаннатга кираман, чунки мен шаходат калимасини айтганман кам бўлса хам” дейишади. Улар шаходат келтириб яхшилик қилганман деб ўйлайдилар ва шу савоби учун қачондир бўлса хам жаннатга киришади деб ўйлашади. Шундай тоифадаги одамлар тўғри фикрлашадими?
Ва алайкум ассалом! 1). Жума намозининг фарзининг саломидан олдин намозга қўшилса жумани топган бўлади. Албатта савобда аввалдан қўшилганлар каби бўлмайди. 2). Агар ҳаром бўлса еманг. 3). Намознинг тўлиқ ва савоби кўп бўлиши, фарз-суннат ва мустаҳабларини тўлиқ адо қилишга боғлиқ. Ишора қилиш суннат. Уни тарки билан ўқилган намоз суннатни тарк қилиб ўқиган намоз бўлади. Савоби ҳам шунга яраша. 4). Дўзахда кофиргина абадий қолади. Намоз ўқиш шарт эмас деб намозни бутунлай инкор қилган инсон шариат нуқтаи назаридан диндан чиққан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!