Ассалому алайкум! Мен аёлимга агар яна мендан бесороқ кўчага чиксанг ёки озми кўпми бўянган холда чиқсанг талоғинг ўзинг билан деб айтдим. Минг афсусдаман шу холатда қандай чора бор? Бир бор такрорласа талоқ тушса қайтадан никох ўқитишимиз керакми? Агарда яна такрор такрор қилса 2-ва 3-талоқ хам тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Сизни “агар яна мендан бесорок кочага чиксанг ёки озми копми боянган холда чиксанг талогинг озинг блан” дейишингиз талоқни шартга боғлаш ҳисобланади. Шариатимизда талоқни бирор шартга боғланса ўша шарт топилиши билан орага талоқ тушади. Энди сиз айтган шарт топилса аёлингизга талоқ тушади. Ўша ишни такрор-такрор қилса талоқ тушиш-тушмаслигини сизнинг ўша айтган гапингизга боғлиқ. Ҳар қачон ёки ҳар сафар каби сўзлар билан айтган бўлсангиз талоқ қайта тушаверади. Сиз ўзингизга яқин ердаги аҳли илмга мурожаат қилиб масалангизни аниқлаштириб олинг. Валлоҳу аълам!