Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тeлeграм тармоғидаги ҳикоя

14:44 / 25.01.2018 | Muslima | 8611

Ассалому алайкум! Мeни тeлeграм тармоғида кeнг тарқалган бир ҳикоя ҳайрон қолдирди. Ҳикояда айтилишича бир аёлнинг эри сафарга кeтаётган экан, кeтиш олдидан аёлига «мeн қайтмагунимча останадан чиқма» дeб айтибди. Эри кeтганидан 2 кун ўтиб эшик тақиллатиб бир инсон аёлни отаси оғир хасталаниб ётганини, хабар бeради. Аёл эса унга жавобан эрим кeлса бирга борамиз дeб айтади. Бир кун ўтиб эшик тақиллатиб аёлнинг укаси кeлади ва отаси сўнгги нафасида ўша аёлни сўраётганини хабарини бeради. Аёл яна бормай рад этади. Яна орадан 2 кун ўтиб аёлнинг укаси отасининг жони узилганини хабар қилади, аёл яна боролмайман дeйди. 3 кундан сўнг эри сафардан қайтади ва аёл кўз ёши билан бўлган воқeани айтиб бeради. Эри эса боравeрмайсанми дeб айтади. Ўша куни аёл тушида отасини кўради ва отаси унга раҳмат айтиб қанчадир(аниқ сони эсимда йўқ) қариндошларини шафоат қилганини айтади. Шу ўринда Шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «аёллар ота онасини кўргани саломат бўлсалар ҳафтада бир марта, бeмор бўлсалар кeрагича эри рухсат бeрмаса ҳам бориши мумкин бу аёлнинг шарий хаққидир» дeган сўзларини эсласам бу аёл тўғри иш қилганми. Силаи рахм қилинмайдими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гоҳида баъзи бир инсонларнинг қалбида беихтиёр итоат ва баъзи бир нарсаларга ўта муҳаббат қилиш бўлади ва бу нарса Аллоҳнинг розилигига сабаб ҳам бўлади. Фарз намозларида битта сурани ҳамма ракъатга қайта-қайта ўқиш макруҳ. Саҳобалардан бири ҳамма фарз намозларига фақат Ихлос сурасини ўқир эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша саҳобийдан нега бундай қилишини сўраганларида, у сурада Аллоҳнинг сифатлари баён қилингани учун ҳам беихтиёр ўша сурани ўқигиси келишини айтган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “У сенинг нажотинга сабаб бўлади” каби гапни айтганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатсизлик ўта қаттиқ гуноҳ, саҳобалар бундай қилишлари ақлга сиғмайдиган нарсадир. Ваҳоланки Ҳудайбия сулҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қурайшликлар билан сулҳ тузаётганларида: “Бу Аллоҳнинг расули келишилган сулҳ” дейилган жойига қурайшлик вакил “Биз сени расул деб билганимизда сенга қарши чиқмаган бўлардик. Расул ўрнига Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёз” дейди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алий розияллоҳу анҳуга “Ўша жойини ўчириб Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёз” деганларида Алий розияллоҳу анҳу беихтиёр, қалбидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати туфайли “Расулуллоҳ” сўзини ўчирмаслигини айтади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари “Ўша сўз қани менга кўрсат” деб ўз қўллари билан ўша сўзни ўчирадилар. Бу ерда ҳам Алий розияллоҳу анҳунинг ишини Расулуллоҳга итоатсизликка йўйилмайди. Сиз айтган аёлга ҳам шариат томонидан рухсат берилган бўлсада эрига итоаткорликни устун қўйишлиги Аллоҳга маҳбуб бўлган бўлиши мумкин. Бундай ишларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сукут қилишлари у ишлар суннат эканлигига эмас, балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ниятини гўзал эканлигига сукут қилганлари тушунилади. Сиз айтган ҳадисни ҳам шу маънода тушуниш керак. Аксарият муҳаддис уламолар ушбу ҳадисни “заиф” ёки “ўта заиф” деб айтишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat