Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Киноларнинг халқимиз эътиқодига таъсири

15:31 / 07.11.2017 | Abdulla | 5872

Ассалому алайкум! Тeлeвизорда янги сeриал бошлабди. Одамлар шу сeриални кутишяпти ва кўришяпти. Сeриал маъноси нима ҳақида дeсам: битта аёл бор, у башаротчи бўлган ва ғайбни билган дeйишди. Энг ачинарлиси уни мусулмонликни даъво қилган ўзбеклар таржима қилиб, овоз беришяпти. Товба, одамларимизга нима бўлган?! Ғайбни фақат Аллоҳ билади, биз бандалар ожизмиз-ку! Халқимиз орасида минг афсуслар бўлсинки динимиз суслашяпти. Барча қабиҳликлар исломга риоя қилмасликдан. Тeливизордаги бу сeриалга дин уламоларимиз нeга фикр билдиришмаяпти? Уни болалар кўриб, эътиқоди бузилмайдими? Иймони бўлган инсонга бу ғазаб бeраяпти.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бу соғлом миллатни бузишни мақсад қилган кишиларнинг ишидир. У кинони эфирга бериш ҳам кўриб тасдиқ қилиш ҳам ҳаром иш. Улардан таъсирланиб эътиқоди бузилган кишиларнинг гуноҳи ўша филмни намойиш қилувчиларнинг зиммасида бўлади. Аллоҳ таоло “Нур” сурасида марҳамат қилади:

إِنَّ الَّذِينَ يُحِبُّونَ أَن تَشِيعَ الْفَاحِشَةُ فِي الَّذِينَ آمَنُوا لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ فِي الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لَا تَعْلَمُونَ۝

19. Албатта, иймон келтирганлар ичида фаҳш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat