Ассалому алайкум! Мен бугун қазо рўза тутишлик учун саҳарлик қилдим. Саҳарликни ўз вақтида тугатдим. Аммо ният қилиш ёдимдан кўтарилибди. Буни соат 13:58 ларда эсладим. Сўнгра ният қилдим. Ҳеч нарса еганим йўқ. Саволим шундан иборатки. Бу ҳолатда рўза тутган бўламанми?
Ва алайкум ассалом! Рўза тутиш учун саҳарлик қилишингиз ният ўрнига ўтади. Валлоҳу аълам!