Ва алайкум ассалом! “Аввабийн” дегани луғатда сертавба, яъни кўп тавба қилувчи деганидир. Бу намоз шом намозидан кейин ўқилади ва олти ракъат бўлади. Аввал тўрт, кейин икки ракъат ёки икки ракъатдан қилиб ўқилади. Аллоҳ таоло Исро сурасида
رَّبُّكُمْ أَعْلَمُ بِمَا فِي نُفُوسِكُمْ إِن تَكُونُواْ صَالِحِينَ فَإِنَّهُ كَانَ لِلأَوَّابِينَ غَفُورًا
«Албатта, У зот аввобийнларни мағфират қилувчидир», деган (25-оят). Имом Табароний Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким шомдан кейин олти ракъат ўқиса, гуноҳлари мағфират қилинур, агар денгизнинг кўпигича бўлса ҳам», дейилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларида бу намоз айнан аввобийн номи билан ҳам зикр қилинган. Ибн Наср Ибн Мункадирдан қилган мурсал ривоятда: «Ким шом билан хуфтоннинг орасида намоз ўқиса, албатта, ўша аввобийн намозидир», дейилган. Анас розияллоҳу анҳудан Аллоҳ таолонингتَتَجَافَى جُنُوبُهُمْ عَنِ الْمَضَاجِعِ يَدْعُونَ رَبَّهُمْ خَوْفًا وَطَمَعًا وَمِمَّا رَزَقْنَاهُمْ يُنفِقُونَ
«Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар», деган (Сажда сураси, 16-оят) қавли ҳақида «Ушбу оят Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шом ва хуфтон орасида намоз ўқийдиган саҳобалари ҳақида нозил бўлган», деганлари ривоят қилинган. Валлоҳу аълам!