Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Марҳумани туғилган кунида тиловат қилиш

07:54 / 06.02.2018 | Bobur501 | 4491

Ассалому алайкум! Марҳумани туғилган кунларида Қуръон тиловат қилиб қўшниларга ош тарқатиб, тиливот қилинг дeб марҳумани руҳини шод этишга  шариат қандай қарайди? Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аслида эҳсон қилиш, тиловат Қуръон қилиш, мағфиратларини сўраб дуо қилиш ва савобларни бағишлаш шариатимизда тарғиб қилинган ишлардандир. Марҳумлар ботқоққа ботган, онаси емиш келтиришини кутиб турган полапонлар каби ожиз ва муҳтож бўладилар. Уларнинг ҳаққига эҳсон ва тиловати Қуръон қилишни фарзандлар кунлик вазифамиз қилиб олишимиз керак. Эҳсоннинг катта ёки кичиги бўлмайди, ҳатто йўлда турган тошни четга суриб, ўтган-кетганга салом бериб савобини бағишлаш ҳам эҳсон ҳисобланади. Аслида булар ҳолис риёсиз бўлгани учун эҳсонни қилиб фахрланадиганларидан афзалдир. Туғилган кунни, вафот топган кунни пайшанба, ҳайит неча йиллигини ёки неча ёшга кирганини белгилаб эҳсон қилиш бидъатдир. Бу кимларнидир “ҳеч бўлмаса шуни қилгин” қабилидаги маслаҳати бўлган бўлса керак. Буни тарк қилиш вожиб. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat