Ассалому алайкум! Ман ароқ ичиб ўтириб Бисмиллаҳни айтиб таом еган одамни иймони кетишини билиб олдим. Агар ўша даврада ўтириб ароқ ичмаса, лекин даврадаги таомдан Бисмиллаҳ деб еса унинг хам иймони кетадими?
Ва алайкум ассалом! Бисмиллаҳни айтиб таом еган эмас, балки Бисмиллаҳни айтиб чўчқа гўштини еган ва яна ароқ ичганни иймони кетиши ҳақида айтилган. Бисмиллаҳни айтиб бошқа таомни ейишни эмас. Валлоҳу аълам!