Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турли саволлар

08:51 / 06.02.2018 | Nodirbek | 4343

Ассалому алайкум! Мен устаман, водийдан Тошкенга келиб ишлайман. Ишимни 15 кундан ўтишини билсам намозларни муқим ўқиман. Ундан кам деб хулоса қилсам қаср ўқиман. Агар бир хонодонда 10кунлик иш бўлиб намозни қаср ўқисам у ишдан сўнг яна бошқа хонодондан клиент мани хам ишим бор деб қолса намозни қандай давом эттираман?
2). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ким фатвога журатлироқ бўлса албатта у дўззахга журатлироқдир деган хадисларини эшитиб бироз ҳижолатдаман. Чунки мендан каттаю кичик доим савол сўрайди ёшлигимда озгина илм олганман ва сизларни каналларизи мунтазам кузатиб кўп саволлар жавобини топаман ва билмаганимни аник мен билмайман имом хатиблардан сўранглар дейман. Шунда мен хар қандай саволга дипломлиларни топиб сўранглар дейишим керакми ёки аниқ билмаган нарсасига фатво берувчилар кўзда тутилганми.
3). Кўпчилик ишдан борсам қарз сўрайди, базиларига ишониб бераман базиларини жудайам чўзиб юборишидан чўчиб пулим йўқ биттасига бервородим деб ёлғон гапираман.
4). Яқинда “албатта пок эркакларга пок аёллардур пок аёлларга пок эркаклардир” дейилганини ўқидим. Мен аёлимни 7 йилдан бери намозга чақираман ва шу аснода дуо ҳам қиламан. Ғусл қимаган, намоз ўқимаган одам хайвонга тенглигини хам айтаман. Базида бошлайди ва 2кунда ташаб қўяди. Устозлар бизни хаёт шу оятдаги нопок билан покни никохланишига тўғри келиб колмайдими.
5). Шу сафар борсам намозни бошлар бўлар энди 2та боланг бор ҳижобга кир Аллоҳдан қўрқ агар айтганларими қилмасанг сендан 2 дунё розимасман десам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тўлиқ. Чунки биринчи жойингиз билан икинчи жойингиз ораси сафар масофасича бўлмайди. Аммо уйингиздан чиқишда бирида 10 кун бошқасида 5 кун ишлашингиз аниқ бўлса ва икки ишингиз орасида сафар масофаси бўлмаса бирданига бир жойда 15 кундан кам туришни ният қилганингиз учун икки жойда ҳам қаср қилиб ўқийсиз. Бунга фуқаҳолар ҳажга борувчиларни мисол қилишган. Макка билан Арофат ўртаси сафар масофасича бўлмаса ҳам ҳажга борувчилар Маккада 10 кун Арофат ва Минода 5 кун туриши аниқ бўлгани учун икки жойда ҳам қаср қилиб ўқишларини айтишган. 2). Аниқ билмаган нарсангизни айтманг. Шунингдек билиш билан билган нарсасини сўрагувчининг ҳолатига тўғри татбиқ қилиш ҳам керак. Чунки бир масалани бир неча сурати бўлади. Малака ҳосил қилмаган инсон у суратларнинг орасини ажратломай қолади. Бундай вақтларда билимлиларга ҳавола қилинг. 3). Ёлғон гапирманг. 4). Ҳолатингизни аниқ билмаймиз. 5).

عَنْ سَبْرَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مُرُوا الصَّبِيَّ بِالصَّلَاةِ إِذَا بَلَغَ سَبْعَ سِنِينَ، وَإِذَا بَلَغَ عَشْرَ سِنِينَ فَاضْرِبُوهُ عَلَيْهَا. زَادَ فِي رِوَايَةٍ: وَفَرِّقُوهَا بَيْنَهُمْ فِي الْمَضَاجَعِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَأَحْمَدُ وَالتِّرْمِذِيُّ

Сабра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бола етти ёшга етганда уни намозга буюринглар. Ўн ёшга етса, унинг учун уринглар», дедилар». Бошқа ривоятда: «Ётар жойларини ажратинглар», деб зиёда қилинган. Абу Довуд, Аҳмад ва Термизийлар ривоят қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда ёш болаларни исломий тарбия қилишда муҳим ўрин тутган баъзи нарсалар хусусида сўз бормоқда: 1. Етти ёшга етган болаларни намоз ўқишга буюриш. Болаларни қизиқтирадиган турли услублар билан, яхши ўрнак кўрсатиб, намозга ундаш керак бўлади. Ота-онасининг намоз ўқиётганини кўрган бола ўз-ўзидан уларга тақлид қилиб қолади. Ана шу ҳолатдан унумли фойдаланиб, болани тўғри йўлда давом этишини таъминлашга ҳаракат қилиш керак. Етти ёшга етганда боланинг ҳар намозни ўқишини кузатиб, ўқишга амр қилиб туриш лозим. 2. Ўн ёшга етган бола намоз ўқимаса, уриш керак. Ота-онасининг яхшилик билан қилган ундовларига ўн ёшида ҳам юрмаган бола урмаса, тўғри йўлга тушмайди. Баъзи болаларнинг табиати шундай бўлади. Улар яхши гапдан кўра дўқ-пўписа билан осон йўлга тушадилар. 3. Ўн ёшга етган болаларнинг ётар жойларини бошқа қилиб қўйиш. Чунки мана шу даврда уларда жинсий томондан уйғониш бошланади. Алоҳида ётмасалар, беодобликка ўрганиб қолишлари мумкин. Агар ҳар бир оила ушбу набавий тавсияга амал қилганида, орамизда бенамозлар бўлмас эди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat