Ассалому алайкум! Аввало савол қайта берилаётган бўлса узр сўраймиз. «қазо рўза ва намозларининг фидясини бериш» мавзусида савол бермоқчи эдик. Биродарамизни оталари оламдан ўтгандилар. Биродаримиз оталарини намоз ўқиганини ёки рўза тутганини билмайдилар. Айтишларича фақат ҳайт намозига чиқиб турар эканлар. Шунга оталарини қазо қилган намоз ва рўзалари учун фидя бермоқчилар. Оталари 70 ёшида вафот этган бўлсалар неча йил учун фидя беришлари лозим? Улар оталари умри давомида неча марта намоз ўқиган ёки неча кун рўза тутганини билмас эканлар. Хаммасини бирдани хисоблаб масжидга олиб бориб берса бўладими? Сабаби бунчалик кўп муддат учун хисоб катта бўлади ва ўша миқдорда мискинни топиш қийин. Инша Аллаҳ шу ишни қилсалар оталари бўйнидаги қарз адо бўладими? Нақд пулда тўласа бўладими? Сабаби буғдойга хисобланса катта миқдор бўлиб кетмоқда. Олдиндан раҳмат
Ва алайкум ассалом! Нақд пулга ҳисобласа ҳам бўлади. 70дан 11 ёки 12 йилини чиқариб юборади. 1 кунда витр билан 6 вақтни ҳисобга олади. Масжидга олиб боргандан кўра бир неча мискинларни ўзи топиб бергани афзал. Масжид ходимлари етказиш ёки етказмаслигида ишонч хосил бўлиши учун. Масжиднинг қутисига солиш жоиз эмас. Рўзанинг фидяси Қуръон билан собит бўлгани учун қабул адо бўлишида шак-шубҳа йўқ. Намозга эса умид қилинади. Валлоҳу аълам!