Ассалому алайкум! Мeн фақат эркакларни уқаловчиси бўлиб ишлайман. Яъни ёши 16дан катта бўлган одамларни танасини соғломлаштирувчи массаж қиламан. Динимизда уқаловчи бўлиб ишлаш жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
Ва алайкум ассалом! Эркак эркакларга аёл аёлларга массаж қилса жоиз. Иккалаларида ҳам киндикдан тиззанинг остигача бўлган жойлар қараши мумкин бўлмаган жой ҳисобланади. Валлоҳу аълам!