Ассалому алайкум! Устозлар, инсон қилган хамма гунохда шайтоннинг хийласи бўладими? Мани қизиқтириб қўйган савол шуки агар Аллоҳ шайтонни яратмаганда биз шу гунохларни қилармидик ёки?
Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло шайтон ва нафсни яратиб, бандага улардан сақланиш ёки уларга эргашиш имкониятини ҳам берган. Мукофот ҳам шунга қараб бўлади. Шуни имтиҳон дейилади. Валлоҳу аълам!