Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кўчирмачилик

12:18 / 07.05.2017 | Hayrullo | 3533

Ассалому алайкум! 1) Биз мебел сохасида ишлемиз. Бизга бита мижоз диванини ремонт килишга берди. содда. чиройли бугани учун Биз Бу девандан нусха кўчириб олдик озимиз хам доконларга сотиш учун чикаришга.  Ва баъзан интернет орқали расмлар скачать қилиб клиентларга кўрсатамиз. Агар уларга ёқса ўша стилда ясаб берамиз. Шу ишимиз жоизми?
2). Илтимос соҳамиз ҳақида ҳам маълумот берсангиз. Чиройли мол-дунёга хирс қўйганларга хизмат қилмаяпмизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Одатда бундай нарсалар муаллифи тарафидан муҳофаза қилинмаган бўлади. Яъни ундан нусха кўчириш умумий маънода жоиз бўлади. Аммо уни ихтирочиси ёки ишлаб чиқарувчиси нусха кўчирмасликни айтиб қўйган бўлса, уни розилигисиз нусха олиш мумкин эмас. Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилинглар. 2). Қулайлик ва орасталик динимизда қайтарилган эмас. Ўзида бўлмаган нарсага чираниш албатта яхши эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat