Ассалому алайкум! Хурматли устозлар, мен Хитой таомлари кафесида call center да ишлайман. Ишим телефонда заказ қабул қилишдан иборат. Кафеда асосан мол ва товуқ гўштили таомлар, балиқдан хар хил сушилар қилишади, лекин ана шу кафеда сотилаётган таомларнинг гўштлари халол ёки харомлигини билмаймиз. Бизга буни айтишмайди. Бу ўринда топаётган пулларимиз ҳалол ёки ҳаромлигини билмайман. Мен қандай йўл тутсам бўлади? Гўштларнинг халол ёки харомлигини билишнинг ёки кимдандир сўрашнинг иложи йўқ, чунки биз умуман бошқа жойда ўтирамиз. Бу холда қандай йўл тутсак бўлади? Агар ўша гўштлар Роббимиз номи ила сўйилмаган бўлса бунинг гунохига биз хам шерик бўламизми?
Ва алайкум ассалом! Агар ҳақиқатан ҳаром нарсани сотишса, гуноҳидан ҳиссангиз бўлади. Ҳозирги пайтда буни аниқлашнинг йўли осон. Валлоҳу аълам!