Ассалому алайкум! Саволим жуда узоқ ўкилади шунга узур сўрайман. Яқин дўстимдан автомобиль сотиб олган эдим, дўстимни отаси Ҳожи ака. Баракани отаси билан қилдим, отаси машинани устада яхшилаб текширволишимни ва сотиб олганимдан кейин қайтариб олмаслигини айтди. Айби бўлса айтинг деб савол бердим, капотида краскаси бор деди. Дўстим айтган устага бордик текширтирдик. Сотиб олганимдан сўнг ўша куни ғилдирак сақланадиган жойида сварка қилинганини топиб олдим ва дархол дўстимга айтдим, мен кўрмаганман сваркани деди. Ва бир ойдан сўнг антифриз оқиб кетишни бошлади двигатель бузилиб қолди ва устахонада 15 кун давомида тузатилди, кейинчалик у холат дўстимда ҳам бўлганини билиб қолдим, ўша кунлари битта эшиги краска қилинганини билдим. Машинани сотиб олган нархимга ва машинага кетган сарф харажатларим билан хисоблаганда 2000$ атрофида зарарига укам билан отам менсиз сотиб юборишди(айбини айтиб). Дўстимни отасидан 1000$ пулни ўтиб беришини илтимос қилдим, камчиликларини айтмабсизлар деб. Биз бу камчиликларини билмаганмиз эски эгаси бизга айтмаган дедилар, двигательдаги носозликни эса тузаттирганимиз учун айтмадик деди дўстим. Шундай қилиб отаси ўзи таниши бўлган имомга оборди, имомни айтгани бўлади деб келишдик. Ва имом айтдилар: мен хам тадбиркорман ва масалан мебель ишлаб чиқарсам усти тахта бўлса ичига хохласам ахлатни тиқиб сотаман, харидор ўзи текшириб олади ва сотиб олганидан сўнг эътирозларини қабул қилмайман. Мана бу мебель яхшилаб текшириб ол ёқса сотиб ол дейман ва дўстинг уста эмас машинани айбини хохласа айтади хохламаса йўқ. Хамма айб сенда сен текшириб олгансан, фойда қилганингда дўстингга айтмас эдинг, зарар қилганингда хам чидашинг керак дедилар. Биз нима қилайлик?
Ва алайкум ассалом! Бозорда савдо қиладиган иймонли кишиларни ҳакам қилинглар. Бозорнинг урфида бундай ҳолатда нима қилиш керак бўлса ўша гапига амал қилинглар. Ҳакам битта бўлмасин. Валлоҳу аълам!